Чет эл фуқароси 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтаётганда ушланди

Чет эл фуқароси 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтаётганда ушланди

13 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарадаги «Сариосиё» чегара божхона постидан франциялик фуқаро 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтмоқчи бўлди.

Қайд этилишича, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Якунда унинг юклари орасида 4 дона қуритилган кўкнори бошоғи борлиги аниқланди. Гиёҳванд модданинг вазни 22,64 граммга тенг.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!