Черногория Журналистлар уюшмаси Дария Дугинани вафотидан кейин "Ҳаёт учун" мукофоти билан тақдирлади

Черногория Журналистлар уюшмаси Дария Дугинани вафотидан кейин "Ҳаёт учун" мукофоти билан тақдирлади

Черногория Журналистлар уюшмаси (УЖЖ) россиялик журналист Дария Дугинани вафотидан кейин “Ҳаёт учун” мукофоти билан тақдирлади.

Бу ҳақда ташкилотга таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Тақдирлаш маросими Подгорица шаҳрида Черногория Журналистлар уюшмасининг йиллик конгресси доирасида бўлиб ўтди.

Уюшманинг "Ҳаёт учун" йиллик бош мукофоти Дугина ва черногориялик журналист Петар Милатовичга топширилди.

Дугинанинг мукофотини Россия томонидан Россия Журналистлар уюшмаси раиси Владимир Соловёв қабул қилди.

“Биз бу мукофотни Дария Дугиннинг отаси, машҳур рус файласуфи жаноб Дугинга албатта топширамиз”, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!