Чемпионлар лигаси формати ўзгариши мумкин

Чемпионлар лигаси формати ўзгариши мумкин

Чемпионлар лигаси 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб 36 та жамоага кенгайтирилиши мумкин.

The Telegraph  нашрининг маълумот беришича, турнирни ислоҳ қилиш гуруҳ босқичи таркибини ўзгартиришни ўз ичига олган бўлиб, унга кўра, ўнта учрашув ўтказадиган 36 жамоа олтита гуруҳга бўлинади.

Яна бир тахмин ҳам гуруҳлар ўртасидаги юқоридаги каби миқдорда учрашувларни назарда тутади, аммо унда рақиблар, асосан, шахматда ишлатиладиган махсус "Швейцария тизими"га кўра аниқланади.

Ҳозирда Чемпионлар Лигасининг асосий босқичида 32 жамоа ўйнамоқда.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!