Чемпион спортчилар ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинадиган бўлди

Чемпион спортчилар ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинадиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
 
Республика техник ва амалий спорт турлари маркази эса спортнинг техник ва амалий турлари бўйича юқори малакали спортчиларни тайёрлайдиган муассаса этиб белгиланди.
 
Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:
 

  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига умумий қабул квоталари доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш учун квоталар кўзда тутилади;

 

  • автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари ҳамда олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда (Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида) совринли ўринларни эгаллаган лицей, коллеж ва мактаб битирувчилари тегишли олий таълим муассасаларига умумий қабул квоталари доирасида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади.

 
Қарорга асосан, парашют спорти бўйича спорт секциялари ташкил этилиши белгиланди ва шу муносабат билан Мудофаа вазирлигига парашют спорти бўйича спорт секцияларининг авиация ва ҳаво-десант комплекслари, парашют тизимлари, анжомлар ва тренажерлар билан жиҳозланишини таъминлаш, “Ватанпарвар” МКТ марказлари ва таълим муассасалари негизида фуқаро ёшларни “парашютчи” мутахассислиги бўйича тайёрлашни ташкил этиш вазифлари юкланди. 

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!