"Челси" Роналдуга таклиф тайёрламоқда

"Челси" Роналдуга таклиф тайёрламоқда

"Челси" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду учун таклиф тайёрламоқда.

Манкунианликлар раҳбарияти 37 ёшли футболчининг Пирс Морганга берган интервьюсидаги шов-шувли баёнотларидан сўнг у билан шартномани бекор қилиш устида ишламоқда. "Mirror" вакили журналист Саймон Маллокнинг сўзларига кўра, "Челси" вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда - "аристократлар" агар у ҳозирги жамоаси билан шартномани бекор қилса, "Олтин тўп"нинг беш карра ғолиби билан боғланишади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2022 йилнинг ёзида "Челси" футболчисига айланиши мумкин эди. Аммо "Стемфорд Бриж"га трансферни ўша пайтда жамоани бошқарган германиялик мутахассис Томас Тухель тўсиб қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!