«Челси» аутсайдерга қарши қийин кечган ўйинда мағлубиятни ғалабага айлантирди

«Челси» аутсайдерга қарши қийин кечган ўйинда мағлубиятни ғалабага айлантирди

Англия чемпионатининг 32-турида Кардифф Сити Челси ни қабул қилиб, ўйин охирида ўтказилган голлар туфайли 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Виктор Камараса майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин охирида лондонликлар клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта бошқа бир ҳимоячи Маркос Алонсонинг пасидан кейин ҳисобни тенглаштирди, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Виллианнинг пасини голга айлантирган Рубен Лофтус-Чик аристократлар га ғалаба келтирди.

Эндиликда Челси очколари сонини 60тага етказган ҳолда турнир жадвалида олтинчи ўринда қолмоқда, Кардифф Сити 28 очко билан 18-ўринда жойлашган.

Челси кейинги ўйинни 3 апрель куни ўз майдонида Брайтон га қарши ўтказади.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!