Чекиш CОVID-19 хавфини оширади — олимлар

Чекиш CОVID-19 хавфини оширади — олимлар

Англиялик олимларнинг олиб борган янги тадқиқот натижаларига кўра, чекувчи одамларда коронавируснинг ривожланиши тезроқ бўлади ва уларнинг оғир аҳволга тушиб, касалхонага ётқизилиш эҳтимоллари юқорироқ бўлади. Бу эса чекувчиларда вирус хавфи камроқ бўлиши айтилган олдинги тадқиқот натижаларига зид келмоқда.

Лондон Қироллик Коллежи тадқиқотчилари 2 миллиондан ортиқ одамларнинг маълумотларини таҳлил қилиб, коронавирусга чалинган чекувчиларнинг касалхонага ётқизилиш эҳтимоли бошқалардан икки баравар кўпроқлигини, уларда йўтал, нафас қисилиши ва иситма 14 фоизга кўпроқ бўлишини аниқладилар.

Ушбу янги тадқиқот чекувчиларнинг вирусни юқтириш эҳтимоли камроқ бўлиши ва уларда унчалик оғир бўлмаган аломатлар юзага келиши ҳақидаги олдинги тадқиқотларга зиддир.

“Бизнинг натижаларимиз шуни аниқ кўрсатмоқдаки,чекувчиларда чекмайдиганларга қараганда кўпроқ CОVID-19 аломатлари юзага келади” дейди Қироллик Коллежининг етакчи тадқиқотчиси ва катта ўқитувчиси Доктор Марио Фалчи.

Авваллари чекувчиларнинг коронавирусни юқтириб олиш хавфи кам экани таъкидланганди. Шунга қарамай, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти чекувчи одамларнинг CОVID-19 га кўпроқ мойил бўлишини маълум қилди. Қироллик Коллежи тадқиқотлари ушбу маълумотни тасдиқловчи биринчи илмий асос бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!