Чегарани бузаётган бир гуруҳ шахслар ва "Ўзбекистон байроғи": вазиятга аниқлик киритилди (ВИДЕО)

Чегарани бузаётган бир гуруҳ шахслар ва "Ўзбекистон байроғи": вазиятга аниқлик киритилди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида тарқатилаётган гўёки ўзбек чегарасида бўлган ҳолат деб тарқатилаётган видеоматериалда бир гуруҳ шахслар тўсиқ сим тиканларни бузишга ҳаракат қилаётгани ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига ўхшаш байроқни акс этган ҳолат тасвирланган.

Чегарани бузаётган бир гуруҳ шахслар ва "Ўзбекистон байроғи": вазиятга аниқлик киритилди (ВИДЕО)

Аслида мазкур видеоматериалда 2020 йил 15 август санасида Бошқирдистондаги Куштау тоғида ишлаб чиқариш зонаси ташкил қилинишига қарши чиққан норозилик акцияси иштирокчилари ва хусусий қўриқлаш ташкилоти ходимлари ўртасидаги тўқнашув акс этган.


Ўзбекистон ва Бошқирдистон байроқлари ранглари бир-бирига ўхшаш бўлганлиги боис, мазкур ҳолат интернет фойдаланувчилари томонидан нотўғри талқин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!