Чегарада вакцина билан эмланганлик гувоҳномасини талаб қилмаган маъқул - ЖССТ

Чегарада вакцина билан эмланганлик гувоҳномасини талаб қилмаган маъқул - ЖССТ

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чегараларни кесиб ўтишда COVID-19 вакцинаси билан эмланганлик гувоҳномасини талаб қилмасликни тавсия қилади, деб хабар беради БМТнинг Янгиликлар маркази.

БМТ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси шунингдек, коронавируснинг янги штаммлари бўйича тавсиялар берди: мутахассислар мамлакатларнинг вирус геномларини кетма-кетлиги соҳасидаги имкониятларини кенгайтиришга чақиришади - бу мутацияларни аниқлашга имкон берадиган процедура, шунингдек, турли мамлакатлар олимлари ўртасида фаол ахборот алмашинувини йўлга қўйиш лозимлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, географик ҳавола қилинадиган номлардан қочиш учун штаммларга стандартлаштирилган номлаш тизимини ишлаб чиқиш таклиф этилади. 

ЖССТ, таъкидланганидек, аллақачон бу йўналишда иш бошлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўмитаси аъзолари бутун дунёда ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун вакциналар, шунингдек, вакциналар ишлаб чиқариш технологияларидан универсал фойдаланишни талаб қилмоқдалар. ЖССТ вакциналарини ишлаб чиқарувчилардан зудлик билан маълумотларни тақдим этишни сўрашмоқда, шунда мавжуд бўлган барча дорилар шошилинч фойдаланиш учун сертификатланиши мумкин. Вакцинани тақсимлашни чеклайдиган ушбу маълумотни ҳали ҳам барча компаниялар ЖССТга юборишмаган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илгари хабар берганидек, вакциналар COVID-19нинг оғир йўлларидан ҳимоя қилади, аммо эмланган одам умуман юқтирмаслиги ва касалликни бошқаларга юқтирмаслиги ҳали ҳам исботланмаган - олимлар қўлида бўлган маълумотлар жуда чекланган. Шунинг учун қўмита аъзолари чегараларни кесиб ўтишда «эмлаш паспорти» ни талаб қилишни тавсия этмайди. ЖССТ Бош директорининг ўринбосари Сумия Сваминатаннинг айтишича, ҳозирда 170 та экспериментал вакциналар клиникадан олдинги синовларда, 65 таси клиник синовлардан ўтказилмоқда, улардан 15 таси учинчи ва охирги босқичда синалмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!