Чегарада 2 нафар ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчисида коронавирус аниқланди

Чегарада 2 нафар ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчисида коронавирус аниқланди

Россия—Қозоғистон чегарасида юк машинасида кетаётган 2 ўзбекистонликда коронавирус аниқланди, деб хабар бермоқда «Хабар24». Улар Ғарбий Қозоғистондаги Сирим чегара постидан ўтиб кетмоқчи бўлган.

Ҳар икковининг тана ҳарорати юқори эканлиги қайд этилган. Ҳайдовчилар госпиталга олиб кетилиб, COVID-19 учун таҳлил олинган ва унинг натижалари ижобий чиққан.

Azattyq Rýhy’нинг Қозоғистон президенти ҳузуридаги фавқулодда ҳолатни таъминлаш бўйича давлат комиссиясининг тезкор штабига таяниб хабар беришича, улар 25 ва 27 ёшли фуқаролар бўлиб, юк ташиш билан шуғулланиб келган. Айни пайтда улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган бўлиб, соғлиғи қониқарли аҳволда.

Қайд этилишича, Сирим чегара постидан ҳар куни 300 та автомобиль ўтади. Ушбу ҳудуддаги дастлабки икки ҳолат 29 март куни аниқланган.

«Улар ҳеч ким билан алоқада бўлмаган. Биринчиси бизнинг эпидемиологлар бўлди, лекин улар бутунлай ҳимоя кийимлари, ниқоб, тиббий қўлқопларда эди. Умумий ҳисобда бизда 4 та ҳолат аниқланди, охирги икки ҳолатни олсак, четдан келган ҳисобланади», — дейди Ғарбий Қозоғистон вилояти Товарлар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш департаменти раҳбари Муҳамгали Ариспаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!