Чеченлар Рамзан Қодировга ультиматум қўйишди

Чеченлар Рамзан Қодировга ультиматум қўйишди

23 июнь куни Грознийда Чеченистон республикаси халқларининг Бутунжаҳон конгресси бошланди. Тадбир доирасида тингловчилар Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун резолюция қабул қилдилар, деб ёзади «Грозный-информ».

Конгресс иштирокчилари Рамзан Қодировдан республика раҳбари учун сентябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда номзод сифатида қатнашишни қатъий талаб қилишди.

Франциядаги чеченлар иттифоқи вице-президенти Aли Бажаевнинг сўзларига кўра, Қодиров халқ олдида минтақа раҳбари учун сайловга боришга мажбурдир. «Дунё бўйлаб чеченлар тўғрисида салбий фикр шаклланаётган бир пайтда, Чеченистон Республикасидан ташқарида яшовчи барча халқимиз вакиллари бу ерда юз берган ўзгаришлардан жуда мамнун. Кенг кўламли лойиҳалар ёшларимиз учун энг яхши стартни яратишга имкон берди. Чечен халқи ушбу ютуқларнинг барчасини республика учун тинчлик ва фаровонликка эришган инсон номи билан боғлайди», - деди у.

Давлат Думаси депутати Aдам Делимхонов ҳам чеченлар "экстремистлар ва террорчилар деган тамғадан халос бўлганларини" таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу Қодиров томонидан қилинган ишларнинг натижасидир.

Май ойида Чеченистон раҳбари минтақа аҳолиси унинг номзодига қарши чиқса, сайловларда қатнашишдан бош тортишга тайёрлигини эълон қилди. "Aгар аҳолининг бир неча фоизи ҳам менинг номзодимга қарши чиқса, мен сайлов участкасига бормайман", - деди Қодиров ва у ҳали ҳам сайловларда иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилмаганлигини таъкидлади.

Қодиров Чеченистонни 2007 йил апрелидан буён бошқариб келмоқда - апрель ойида губернатор корпусидаги ўзгаришлардан сўнг, у минтақа раҳбари сифатида ишининг давомийлиги бўйича етакчига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!