Чақалоқларни рўйхатдан ўтказмаган пойтахт туғруқхоналарнинг 14 нафар мансабдори жаримага тортилди

Чақалоқларни рўйхатдан ўтказмаган пойтахт туғруқхоналарнинг 14 нафар мансабдори жаримага тортилди

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, январь ойида Агентлик Тошкент шаҳридаги туғруқхоналар томонидан тиббий маълумотларини ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолатини ўрганган.

Ўрганиш давомида тиббиёт муассасалари томонидан туғилиш ва ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда ахборот тизимига киритилмаганлиги ва ФҲДЁ органларига юборилмаганлиги аниқланди. 

 Жорий йилнинг январь ойи давомида туғилганлик ҳақидаги 390 та, перинатал ўлим ҳақидаги 3 та маълумотлар ахборот тизимига киритилмаган бўлса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумотлар белгиланган муддатдан кечиктирилиб киритилган. 

Мисол учун, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси томонидан 2021 йил 9 январда туғилган фуқаро Л.С.нинг боласи ҳақидаги маълумот 11 кундан кейин, яъни 21 январда ФҲДЁ бўлимига юборилган.

Шунингдек, тиббиёт муассасалари томонидан муддат ўтиб кетган бўлсада, айрим тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритилмаганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан, 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!