Чангютгич чўткасини қандай қилиб тозалаш керак?

Чангютгич чўткасини қандай қилиб тозалаш керак?

Чангютгич – бу инсониятнинг буюк ихтироси! Унинг ёрдамида уй тозалаш мароқли ишга айланади. Чангютгичларнинг ҳар бир турида гилам тозалайдиган махсус чўткалар бор. Вақт ўтиши билан бу чўтка чанг ва сочларга тўлиб кетади. Бу ҳар бир уй бекаси учун ёқимсиз ҳолат. Хўш, бундай ҳолат юзага келмаслиги учун нима қилиш керак?

Кўпчилик чангютгич чўткасини игна, илмоқ кабилар билан тозалашга ҳаракат қилади. Аммо булар билан кутилган натижага эришиш қийин. Энг яхшиси, чангютгич чўткасини “распаривател” (тикувчилик анжоми) билан тозалаш керак. Бу мосламанинг нима эканлигига ҳайрон бўлаётганлар учун маълумот: “распаривател” – тикувчиларнинг иш қуроли бўлиб, ундан асосан кийим “петля” (тугма ўтказилувчи тешикчани ҳосил қилувчи чок)ларини очишда фойдаланилади.

Бу мослама чўткаларни тозалаш учун ҳам жуда қулай.

Уйдаги тозалаш ишлари тугагандан сўнг чангютгични энг паст кучланишда ёқиб, чўткадаги кирларни “распаривател” билан чиқариб ташланг. Шунда чўткадаги кирлар тўғри чангютгич қопига бориб тушади, чўтка эса топ-тоза бўлиб қолади.

Қуруқ тозалашдан сўнг чўткага ювиш воситаларини сепиб, мато билан артиб олсангиз, у дўкондан олингандек янги бўлиб қолади. Агар бу ишни ҳар сафар уй тозалашдан сўнг амалга оширсангиз асабингиз ортиқча бузилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!