Чад президенти жангда яраланиб вафот этди

Чад президенти жангда яраланиб вафот этди

Чад президенти Идрис Деби, армия маълумотларига кўра, мамлакат шимолида ўз қўшинлари ва исёнчилар ўртасида бўлиб ўтган жанг пайтида яраланганидан сўнг вафот этди.

11 апрель куни бўлиб ўтган сайловларда, мамлакатни ўттиз йидан ортиқроқ бошқариб келган 68 ёшли президент ғолиб деб эълон қилингандан сўнг, жанг бошланганди. Армия бешта аскар ва 300 исёнчи ҳам ўлдирилган деб даъво қилмоқда. Чад ҳукумати тарқатиб юборилди.

Энди АҚШ ва Франция билан иттифоқдош бўлган, жаноб Дебининг 37 ёшли ўғли Маҳамет Идрис Деби бошчилигидаги ҳарбий кенгаш, мамлакатни бошқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!