CES 2019: LG дунёдаги илк ўралувчи «ақлли» телевизорни тақдим қилди!

CES 2019: LG дунёдаги илк ўралувчи «ақлли» телевизорни тақдим қилди!

LG Electronics компанияси рулон шаклида ўраб қўйиладиган телевизор яратганлиги ҳақида аввал ҳам хабарлар берганмиз. Аслида мазкур гаджет прототипини у ўтган йилнинг январида CES 2018 кўргазмасидаёқ кўрсатган, бу гал эса тайёр маҳсулотни намойиш этди.

Мазкур компания Лас-Вегасда бўлиб ўтаётган CES 2019 кўргазмасида жаҳондаги биринчи ўралувчи OLED-телевизорни расман тақдим этди. Унинг тасвир аниқлиги 4K Ultra HD форматида (3840х2160 пикселлик), ўлчами эса диагоналига 65 дюймга тенг.

LG SIGNATURE OLED TV R деб номланувчи ушбу телевизор ўзгарувчи форм-факторга эга. Унинг экранини базавий блокка йиғиб қўйиш ёки чиқариб учун биттагина тугмача босилса кифоя. Пультдан ташқари, уни Amazon Alexa овозли ёрдамчиси орқали ҳам бошқарса бўлади.Шу тариқа, ушбу телевизор учта форматга кира олади: Full View тўлиқ кўриниш, Line View чизиқсимон ракурс ва Zero View ноль ракурс. Full View форматида у тўлақонли кенг экранли телевизор бўлса, Line View режимида дисплейнинг бир қисми йиғилиб, қолган қисмида айрим маълумотлар (вақт, мусиқа, бошқарув панели) акс этиб туради. Zero View режимида эса катта экран бутунлай подставкага базавий модулга йиғилиб туради, лекин бунда ҳам мусиқа ва бошқа аудиоконтентни тинглаш мумкин. Модулнинг ўзида 100 ваттлик, 4.2 каналлик Dolby Atmos тизими мавжуд.LG SIGNATURE OLED TV R телевизорининг савдога чиқарилиш санаси ва нархи ҳозирча айтилмаяпти.

Manba: terabayt.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!