CENTCOM қўмондони музокаралар учун Саудия Арабистонига етиб келди
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони адмирал Бред Купер Саудия Арабистонига ташриф буюрди.
Бу ҳақда Al Jazeera телеканали маълум қилди.
Манбага кўра, Купернинг ташрифи ҳутий исёнчиларининг Ямандаги сўнгги ҳаракатлари ва уларнинг ҳужумлари фонида мувофиқлаштириш зарурати билан боғлиқ.
Хутийлар илгари Қизил денгиз соҳилидаги бир нечта стратегик муҳим объектларни, жумладан, Моча порт шаҳри ва Баб эл-Мандеб бўғозидаги Маюн оролини эгаллаб олишган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
