CCCРнинг Германияда қолган «тавқи-лаънат» мероси

CCCРнинг Германияда қолган  «тавқи-лаънат»   мероси

Совет қўшинларининг Германияда қолдирган барча меросидан қутулишнинг ҳеч имкони бўлмаган  қолдиқларга ва вайроналарга айланиб бормоқда. Бу ҳақида Германиянинг «Bild» нашри маълум қилган.

Немис коммуналаридан бирининг раҳбари Ралф Ҳанзелнинг сўзларига кўра, қўшинлар олиб чиқилгандан кейин 300 гектар казарма қолган, улар бузиб ташланган ва уларнинг ўрнида ўрмон экилган ва қуёш электр станцияси қурилган. Қолган харобалар тарихий обидалар билан ҳимояланган, дея қўшимча қилди у.

Германия Федератив Республикаси ёдгорликларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳарбий объэктларни тиклашга умид қилмоқда, аммо буни ким амалга ошириши номаълум. Конигсбрук шаҳри ҳокимияти, вайроналарнинг бир қисми ёдгорликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга биноан (бошқалари хусусий шахсларга тегишли) таъмирлашни кутмоқда ёки қўриқхонада жойлашганлигини таъкидламоқда.

«Бетон гигантларни» демонтаж қилиш ва ҳудудни тозалаш учун ҳозирда маблағ етарли эмас, дея қўшимча қилинади нашрда.

Эслатиб ўтамиз, илгари Германия ҳудудида Ғарбий Кучлар гуруҳи жойлашган бўлиб, бу кучлар 1992 йил март ойига қадар СССР Қуролли кучлари таркибига киритилган. Кейинчалик у Россия Федерациясининг юрисдикциясига ўтди, 1994 йилда Германия ҳудудидан қўшинларни олиб чиқиш якунланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!