Cайловчилар O‘zLiDeP номзодлари дастурини қўллаб-қувватламоқда

Cайловчилар O‘zLiDeP номзодлари дастурини қўллаб-қувватламоқда

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Оқдарё туманида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатилган номзодлар йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан таништирди.

Тадбирда 58 - Оқдарё сайлов округидан Олий Мажлис Қoнунчилик палатасига кўрсатилган номзод Эркин Салиховнинг ишончли вакили, Сафахон Саъдуллаев сўзга чиқиб, номзод дастурида инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаган ҳолда, муаммоларни ҳал этишда ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширишни муҳим вазифалардан этиб белгилаганини алоҳида эътироф этди.

Депутатликка номзод Э.Салиховнинг аҳолини ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, ягона кадрлар сиёсатини шакллантириш каби йўналишлар бўйича белгиланган вазифалари сайловчиларда қизиқиш уйғотди.

 “Менга Олий Мажлис Қoнунчилик палатаси депутатлигига номзод Эркин Салиховнинг дастури жуда маъқул бўлди, – дейди 53- умумтаълим мактаби ўқитувчиси Сарвиноз Шойимова. – Номзод дастурини тузишдан аввал туманимиздаги муаммоларни ўрганиб чиққан. Айниқса, ҳуддудда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, ишчи ўринларини яратиш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасидаги илгари сураётган таклифлари менга жуда ёқди. Шу боис бўлажак сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзодларига овоз бераман”.

“Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятини яхши биламан. У амалий ишлар партияси. Туман марказидаги  эски мол бозори ҳудуди деҳқон ва буюм бозорига туташ бўлгани туфайли аҳолига қийинчилик тўғдираётган эди. Бу муаммо юзасидан 2018 йил кўп ташкилотларга мурожаат қилдим. Натижа бўлмади. Шундан сўнг, O‘zLiDePдан кўмак сўрадим. Партия вакиллари эса бозорни бошқа ҳудудга кўчиришга ёрдам берди”, – дейди А.Абдураҳмонов.

 Бахтигул  ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!