Бузоқнинг югургани самонхонагача

Бузоқнинг югургани самонхонагача

Мажбурий ижро бюроси Шофиркон туман бўлими иш юритувида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 09.11.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Э.Латиповдан ундирувчи давлат фойдасига 9.222.500 сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 18.03.2019 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси қарздорга топширилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ушбу қарздорликни тўлаб берилиши, тўламаган тақдирда ушбу жарима жазосини бошқа турдаги жазо тури билан алмаштириш тўғрисида ЖИБ Шофиркон туман судига тақдимнома берилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Бюро ходимлари томонидан жазо турини алмаштирилишини эшитган қарздор дарҳол қарздорликни қоплаб яна бир жазодан қутулиб қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!