Бўз туманида бемеҳр отага жазо тайинланди

Бўз туманида бемеҳр отага жазо тайинланди

Ямаланаверган шиша сингач, барча ҳаракатлар зое кетди. Уни ямаб ҳам бўлмайди. Демак, энди қонуний йўл билан алиментни ундириш шарт.

Орамиздаги баъзиларнинг "Яхши отга бир қамчи..." деган мақолнинг мағзини чақиши қийин бўлмоқда. Бўлмасам билиб, эшитиб, кўриб туриб ҳам 15 суткага қамаладими. Ахир алимент тўламаганларга нисбатан жазо қўлланилаётганлиги тўғрисида тинмай хабарлар матбуот, интернетда чиқиб турибдику.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Х.Рузиевдан ундирувчи Г.Янгибоева фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгилананган.

Бюронинг Бўз тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишларига қарамай, қарздор алимент пулларини турли важ-карсонларни рўкач қилиб, тўламасдан юраверган.
Тўланмаган пуллар эса ҳисобланганда 23.630.968 сўмни ташкил этди. Бола еб-ичкиси, кийингиси келса "пулинг борми, она (ота)?" деган саволни бермайди. Боланинг амри вожиб.

Алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли қарздор Х.Рузиевга нисбатан Бўз туман маьмурий судининг карорига асосан 15 сутка маьмурий камок жазоси тайинланди.

Икки ҳафталик мажбурий "таътил" даврида қарздор ота алимент пулларини тўламаса жазо муқаррарлигини тушунса бўлгани. Негаки, маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин ҳам алимент тўловларини тўламасликда давом этиши алал-оқибат жиноий жавобгарликка яъни суднинг қора курсиси томон етаклаб бориши тайин.

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!