Буюк Британиянинг энг бой фуқароси “аҳмоқона” солиқлар сабаб мамлакатдан кетмоқчи

Буюк Британиянинг энг бой фуқароси “аҳмоқона” солиқлар сабаб мамлакатдан кетмоқчи

Буюк Британиядаги энг бой одам Жим Рэтклифф мамлакатни тарк этиш ниятида. Бунинг сабаби жорий этилган кўплаб солиқлардир. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Маълум бўлишича, миллиардер Эвроиттифоқдаги солиқлардан қониқмаганини айтди. Бундан ташқари, у INEOS кимёвий концернини ҳам кўчиришни режалаштирмоқда. Маълумотларга қараганда, у Монакода яшамоқчи.

Айтмоқчи, у айнан экологик солиқларни аҳмоқона деб атаган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, улар кимёвий саноатни ривожлантиришга қарши чиқишмоқда экан.

Маълумот ўрнида, миллиардернинг йиллик айланмаси 58 миллиард долларни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!