Буюк Британияда ўз-ўзини яккалаганларга пул тўланиши мумкин

Буюк Британияда ўз-ўзини яккалаганларга пул тўланиши мумкин

Буюк Британия ҳукумати фуқароларда коронавирус аниқланган бўлса ва улар уйда ўз-ўзини яккалашса уларга пул тўлашни таклиф қилмоқдалар. Бу ҳақда  The Guardian хабар бермоқда.

Расмийларнинг таъкидлашича, фуқароларнинг кўпчилиги карантин қоидаларига риоя қилмайди ҳамда касаликка тест топширишдан қочмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси ҳали тасдиқланмаган. Ушбу тўлов ойига берилади ва 500 фунт стерлингни (685 доллар) ташкил этади.

Aйни пайтда фақат энг кам даромад топадиган одамлар моддий ёрдам олишади. Лойиҳа учун ҳукумат томонидан тахминан 2 млрд фунт стерлинг сарфланиши кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!