Буюк Британияда озиқ-овқат нархларида рекорд даражадаги ўсиш кузатилди

Буюк Британияда озиқ-овқат нархларида рекорд даражадаги ўсиш кузатилди

Sky News маълумотларига кўра, озиқ-овқат савати нархи ўтган йилга нисбатан 10,6 фоизга ошган.

Чакана сотувчилар электр энергияси, транспорт харажатлари ва хом ашёнинг жаҳон нархларининг мисли кўрилмаган ўсишига дуч келишмоқда. Бу маҳсулотларнинг якуний таннархида ўз аксини топди, деб телеканал Британия Чакана савдо консорсиуми вакили Хелен Диккинсоннинг сўзларини келтиради.

Шунингдек, мамлакатдаги миллионлаб уй хўжаликларининг кредитга олинган озиқ-овқат учун тўловлар бўйича қарзи борлиги хабар қилинган.

Олдинроқ The Daily Telegrap Британия мисли кўрилмаган қашшоқлик ва молиявий инқирозга юз тутиш хавфи остида эканини ёзган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!