Буюк Британияда мушук 64 километрлик масофани босиб, ўзи яшаган уйга қайтди

Буюк Британияда мушук 64 километрлик масофани босиб, ўзи яшаган уйга қайтди

Буюк Британияда Гарфилд лақабли сариқ мушук бир ярим ой ичида 64 километрлик масофани босиб, ўз эгаларига қайтди.

Бу ҳақда «The Sun» газетасига таяниб «ekolog.uz» хабар берди.

8 июнь куни Нил Пейн ва унинг рафиқаси Леса 3 ёшли Гарфилдни Лондон шимолида яшовчи янги оилага беради. Аммо 20 июнь куни мушук бу ердан қочиб кетади. Бир ярим ой ўтгач, яъни 30 июль куни Гарфилд Шиллингтон қишлоғидаги ўз эгаларининг уйи остонасида эди.

«Бу ақлга сиғмайди. У менга қаради ва йиғлади. Аввалига мен у Гарфилд эканлигига ишонмадим. Леса эшик ёнига бориб, уни ўз лақаби билан чақирди ва Гарфилд унга сакради. У бизни топиш учун 64 километр йўл босиб келди. Ҳеч қачон ташқарига чиқмаган мушук уйга қандай қайтганини тушунмайман, – дейди Нил.

Эр-хотин Гарфилдни уйда олиб қолишга қарор қилди. «Энди биз уни қайтариб беролмаймиз. У ўз уйи шу ерда эканлигини исботлади», – дейди Нил.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!