Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди

Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди

Англия жамоат соғлиғини сақлаш агентлиги (PHE) мутахассислари коронавируснинг янги мутациясини аниқлади. Унга B.1.621 номи берилди, деб хабар қилди The Mirror.

Маълумот берилишича, мамлакатда бугунга қадар янги штамм билан зарарланиш бўйича 16та ҳолат қайд этилган. Уларнинг барчаси хорижга сафар қилиб қайтганлар билан боғлиқ, деб ёзади нашр.

Ҳозирда мутахассислар янги мутациянинг вирус хусусиятига қандай таъсир қилишини ўрганиш борасида лаборатория тадқиқотлари ўтказмоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, мазкур мутация вакцина самарадорлигига қандай таъсир кўрсатиши ҳозирча номаълум.

Дунёда бугунги кунда коронавируснинг "дельта" штамми энг кўп тарқалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!