Буюк Британияда коронавирусни даволаш учун янги дори синовдан ўтказилмоқда

Буюк Британияда коронавирусни даволаш учун янги дори синовдан ўтказилмоқда

Лондонлик олимлар коронавирусни даволаш учун ибупрофен номли янги дори воситасини синовдан ўтказишмоқда. «Guys and St. Thomas’s” касалхонаси шифокорлари ва “King’s College” тадқиқотчилари ушбу дори таркибидаги яллиғланишга қарши моддалар вирусга чалинганларнинг нафас олишдаги муаммоларини бартараф этиши мумкинлигини айтишмоқда.

Нафас олишга қийналиш ва реанимация бўлимидаги сунъий нафас олдириш вентиляторларига бўлган эҳтиёж коронавирусга чалинган беморлар дуч келаётган асосий иккита муаммо ҳисобланади.

Тадқиқотчилар нархи арзон бўлган ушбу янги препаратни қабул қилган беморлар вентиляторларга муҳтож бўлмасликларига умид қилмоқдалар.

Ҳайвонларда ўтказилган олдинги синовларда ибупрофеннинг ўткир нафас етишмаслик синдромини даволаши мумкинлиги маълум бўлди. КОВИД-19 сабаб юзага келадиган муаммолардан бири айнан шу синдром ҳисобланади.

“Ушбу дори биз кутган натижани бериши учун биз синов ўтказишимиз керак” деди Лондоннинг “King’s College” профессори Митул Меҳта.

Аммо, коронавирус пандемияси бошланган пайтда ибупрофен КОВИД-19 ни янада ёмонлаштириши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд эди. Ўша пайтда Франция Соғлиқни сақлаш вазири Оливер Веран бу дорининг ўрнига парацетамолни қабул қилишни маслаҳат берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!