Буюк Британияда итларни ейишни тақиқлашмоқчи
Британия Парламентининг аъзоси итлардан таом сифатида фойдаланишни тақиқловчи баёнот берди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Сиёсатшуноснинг фикрича, итлар фақат варвар мамлакатларда ейилади. Англия эса бундай давлатларга ўхшамайди. Шунинг учун бу ҳайвонларни ўлдириш тақиқланган бўлиши керак.
Маълум қилинишича, ҳар йили тахминан 30 миллион ит ўлдирилади ва истеъмол қилинади.
Айтиш керакки, итларнинг ўлдирилиши инсонийликдан эмас. Ваҳоланки, улар гўштини янада нозик таъмга эга бўлиши учун итларни роса калтаклашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).