Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат туфайли Буюк Британиянинг Ички ишлар вазирлиги расмий порталида Бирлашган Қироллик ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларининг визаларини узайтириш бўйича янги қоидаларни жойлаштирди.

Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк эта олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон фуқароларининг визалари 2020 йил 31 майга қадар узайтирилади.

Бунинг учун Буюк Британия Иммиграция хизмати билан CIH@homeoffice.gov.uk электрон почтаси орқали боғланиб, ўзингиз ҳақингизда зарур маълумотларни (тўлиқ исмингиз, фуқаролигингиз, олдинги визангиз рақами) беришингиз ҳамда мазкур мамлакатдан ҳозирда чиқиб кета олмаётганинингизни сабабини қисқача тушунтириб беришингиз керак.

Шунингдек, 31 майга қадар Буюк Британияни тарк этмасдан туриб мазкур давлатда узоқ муддатли яшаш рухсатномасини олиш учун онлайн мурожаат этишингиз ҳам мумкин. Бундай ҳолда, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармайди ва стандарт тўловни амалга ошириш талаб этилади.

Қўшимча маълумот олиш учун 0800 678 1767 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин/

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!