Буюк Британияда 140 нафар ноқонуний мигрантни олиб кетаётган қайиқ қўлга олинди
Британия қирғоқ қўриқлаш хизмати Ла-Маншда 140 нафар ноқонуний мигрантларни олиб кетаётган кемани қўлга олди.
Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, операцияда қутқарув қайиқлари, вертолёт ва Британия қирғоқ қўриқлаш хизмати самолёти иштирок этган. Қўлга олинган кема Франциянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Нормандия минтақасида жойлашган Жобург коммунасидан Англиянинг Хэмпшир қирғоқлари томон ҳаракатланаётган эди.
Мигрантлар Қироллик Миллий қутқарув жамияти қутқарув қайиқларига ўтказилди ва Портсмутга олиб кетилди. Кейин улар мигрантлар учун вақтинчалик сақлаш маркази жойлашган Манстонга олиб кетилиши кутилмоқда.
2018 йилдан бери 205 мингдан ортиқ ноқонуний мигрантлар Ла-Маншдан Буюк Британияга шишириладиган қайиқларда ўтишган. Европа Иттифоқидан чиққанидан бери ноқонуний миграция масаласи қироллик учун янаÐ