Буюк Британия ва Украина рақамли савдо бўйича шартнома имзолайди

Буюк Британия ва Украина рақамли савдо бўйича шартнома имзолайди

Чоршанба куни Буюк Британия ва Украина рақамли савдо шартномасини имзолайди, бу Украинага бошқа имтиёзлар қаторида Буюк Британиянинг молиявий хизматлари бозорига кириш имкониятини беради.

Битимнинг асосий бандларидан бири маълумотлар алмашиш тартиб-таомилларини соддалаштиришдир.

Ушбу босқичда рақамли савдо ўзаро таъсирнинг асосий усулларидан бирига айланмоқда, чунки ҳарбий ҳаракатлар ва Украина инфратузилмасига жиддий зарар етказилганлиги сабабли, мамлакатлар ўртасидаги жисмоний савдо ўта қийин ёки бутунлай имконсиз ҳолга етганди.

Битим Буюк Британия ва Украина ўртасида киберхавфсизлик ва янги технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имконини ҳам беради.

"Мамлакатларимиз ўртасида бугун имзоланадиган тарихий рақамли савдо битими ўртамиздаги замонавий савдонинг янги даврига йўл очади", — деди Буюк Британия ташқи савдо вазири Кеми Баденок.

"Ушбу келишув бизнинг бизнес ва ҳукуматларимиз янада яқинроқ ҳамкорлик қилиб, украиналикларга асосий товар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини беришини англатади", — дейди вазир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!