Буюк Британия ва Португалия  НАТО ҳарбий харажатларини оширишни таклиф қилди

Буюк Британия ва Португалия  НАТО ҳарбий харажатларини оширишни таклиф қилди

Буюк Британия ва Португалия бош вазирлари НАТОнинг ҳарбий харажатларини оширишни таклиф қилишди

Буюк Британия ва Португалия бош вазирлари Борис Жонсон ва Антонио Коста НАТОнинг ҳарбий харажатларини ошириш, шунингдек, альянсга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни таклиф қилди. Бу таклиф Россиянинг Украинада олиб бораётган «махсус ҳарбий операцияси» туфайли илгари сурилмоқда.

«НАТО иттифоқчилари ҳамфикр демократик давлатлар сифатида бир-бирлари билан мустаҳкам алоқаларни янада мустаҳкамлашлари зарурлигини таъкидладилар. Бош вазир Жонсон Буюк Британия ва Португалиянинг НАТО бўйича қарашлари муштарак эканлигини таъкидлади ва НАТОнинг Украина бўйича позицияси якдил ҳолда қолиши муҳимлигини таъкидлади», — дейилади Британия бош вазирининг идораси хабарида.

Шунингдек, таъкидланишича, ҳар икки давлат бош вазирлари янги қуролларни яратишда альянс доирасида яқинроқ интеграциялашувга чақириб, НАТО ҳарбий харажатларини ошириш зарурлиги ҳақида келишиб олдилар. Бундан ташқари, Жонсон ва Коста Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши иттифоқни мустаҳкамлашини қайд этган.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТО Туркиянинг Швеция ва Финляндиянинг альянсга қўшилиши бўйича позицияси бўйича муносабат билдириб, Анқаранинг террор таҳдидидан хавотирланиши янгилик эмаслигини таъкидлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!