Буюк Британия украиналик учувчиларни НАТО қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатади

Буюк Британия украиналик учувчиларни НАТО қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатади

Зеленский ва Сунакнинг Лондондаги бугунги учрашуви олдидан Буюк Британия украиналик ҳарбийларга НАТО стандартидаги қирувчи самолётларда тайёргарликдан ўтишни таклиф қилишини маълум қилди.

«Бош вазир Буюк Британиянинг Украина ҳарбийларини тайёрлаш бўйича таклифини қўллаб-қувватлашни таклиф қилади, шу жумладан, Украина ўз осмонини келажакда ҳимоя қилиши учун уни қирувчи учувчиларга ҳам татбиқ этади», — дейилади Сунак идораси баёнотида.

Сунак, шунингдек, денгиз пиёдалари учун машғулотларни таклиф қилади.

Украина ўз иттифоқчиларидан унга Ф-16 қирувчи самолётларини топширишни бир неча бор сўраган, бироқ уларнинг етказиб берилиши ҳақида ҳозирча гап йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!