Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр АПЛга раҳбар бўлиши мумкин

Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр АПЛга раҳбар бўлиши мумкин

Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэрнинг номзоди футбол бўйича Англия премьер лигаси раҳбарлигига илгари сурилмоқда.

"Turon 24"нинг хабар беришича, 65 ёшли Блэрнинг номзоди Премьер лига клублари раҳбарларининг сўнгги учрашувида норасмий равишда муҳокама қилинган. Собиқ вазирдан ташқари ташкилот раҳбарлиги лавозимига номзод сифатида BT холдинг собиқ раҳбари Гэвин Паттерсон ҳамда Sky Sports раҳбари Барни Фрэнсис ҳам кўрсатилган.

АПЛнинг амалдаги бошлиғи Ричард Скадемор эса жорий йилнинг декабрида лавозимини тарк этади.

Маълумот учун, Тони Блэр Лейбористлар партияси билан 1997-2007 йиллар оралиғида Буюк Британия ҳукумати тепасида бўлган. Блэр бош вазирлик лавозимига 2001- ҳамда 2005-йилларда қайта сайланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!