Буюк Британия циркларида энди ёввойи ҳайвонлар бўлмайди

Буюк Британия циркларида энди ёввойи ҳайвонлар бўлмайди

“Ekolog.uz” каналининг маълумот беришича, Буюк Британия Парламенти 2020 йилнинг январь ойидан циркларда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланишни тақиқлаган.

Илк тақиқ 2006 йилда қабул қилинган ҳайвонларнинг фаровонлиги тўғрисида Актга доир ваъда қилинган эди. 2010 йилда ўтказилган сўровнома натижасида 94,5 фоиз респондентлар тақиқни қўллаб-қувватлаган.

Бутун дунё бўйлаб циркларда ҳайвонлар очлик, танасига озор бериш билан ўргатилади. Улар ярим оч ҳолда, ифлос, тор катакларда сақланган. Агарда ҳайвон ўргатувчилар айтганини қилишмаса, аёвсиз калтакланган.

Шу муносабат билан Шотландия, Италия, Нью-Йорк ва Ҳиндистон циркларда ҳайвонлардан фойдаланишни тақиқлашди ва бунга қарши курашишмоқда.

Буюк Британиянинг 2 та расмий циркида ҳозирда 19 та ҳайвон қолган. ADI ташкилоти бу ҳайвонларни қўриқхоналарга жойлаштиришда ёрдам беришини таклиф қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!