"Иккала компания ҳам стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган соҳада бизнес юритиш орқали Россия ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда", дейилади санкциялар рўйхати изоҳида.
Буюк Британия “Роснефть” раҳбари Игорь Сечинга нисбатан шахсий санкцияларни 2022 йил март ойида, “Лукойл” раҳбари Вагит Алекперовга нисбатан эса 2022 йил апрель ойидан бошлаб жорий қилганди, деб эслатди “Медуза”.
15 октябр куни янгиланган рўйхатга Ҳиндистоннинг Nayara Energy компанияси ҳам киритилган бўлиб, унинг эгаси “Роснефть” ҳисобланади.
Санкциялар, хусусан, қора рўйхатга киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг барча активлари Буюк Британия ҳудудида музлатиб қўйилишини англатади.
Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кўп ўтмай, “Роснефть” ва “Лукойл” Европа Иттифоқи санкциялари остида қолганди. АҚШ Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли ушбу компанияларга нисбатан санкциялар киритмаган, бироқ уларнинг шуъба корхоналари, шунингдек, улар билан боғлиқ жисмоний шахсларни қора рўйхатга қўшган.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.