Буюк Британия сабзавот етишмаслигидан хавотирди

Буюк Британия сабзавот етишмаслигидан хавотирди

Мўътадил, илиқ куз мамлакатда сабзавот ва картошка муддатидан олдин етилиб, бозор ҳаддан ташқари тўлиб кетишига олиб келди, деб хабар қилди “The Guardian”.

Декабрь-январь ойларида пишиши керак бўлган карам, гул карам ва бошқа айрим сабзавот маҳсулотлари аллақачон ҳосилга кирган, баъзилари, ҳатто, ноодатий даражада катталашган.

Британия компаниялари вакиллари газетага маълум қилишича, омборларда йиғилиб қолган юзлаб тонна ортиқча сабзавот кам таъминланган оилаларга тарқатилиб, қишлоқларга уй жониворлари учун озуқа сифатида юборилаётган бўлишига қарамай, ҳосилнинг бир қисмини, барибир, ташлаб юборишга тўғри келмоқда.

Тадқиқотчилар юзага келган ҳолат 2023 йил бошида сабзавот тақчиллигига олиб келишидан ташвишланмоқда. Аксарият экинларнинг кейинги ҳосилини фақат июль ойида йиғиб олиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!