Буюк Британия қироличаси энди Барбадосга раҳбарлик қилмайди. Орол расман республика бўлади

Буюк Британия қироличаси энди Барбадосга раҳбарлик қилмайди. Орол расман республика бўлади

Буюк Британия қироличаси Елизавета II энди Барбадос монархи бўлмайди. Орол-давлат расман республика бўлади, дея хабар бермоқда Meduza Loop нашрига таяниб.

Барбадос генерал-губернатори Сара Масоннинг айтишича, бу 2021 йилда орол мустақиллигининг 55 йиллиги нишонланадиган кунда амалга ошади.

«Мустамлакачилик ўтмишимизни ортда қолдириш вақти келди. Барбадосликлар ўз давлат раҳбарига эга бўлишни хоҳлайди. Биз ким эканлигимиз ва нималарга эришишимиз мумкинлигини биламиз», — деган у.

Маълумот учун, Барбадос 1966 йилнинг 30-наябрида Буюк Британиядан расман мустақил бўлган.

Қиролича Елизавета II Буюк Британиянинг собиқ мустамлакалари ҳисобланмиш, БМТга аъзо бўлган 14 мустақил давлатнинг ҳали ҳам расмий раҳбари бўлиб қолмоқда. Бундай мамлакатларнинг энг каттаси Канада ва Австралиядир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!