Буюк Британия Мудофаа вазири Уоллес мудофаа бюджетини 108 миллиард долларга оширишни эълон қилди

Буюк Британия Мудофаа вазири Уоллес мудофаа бюджетини 108 миллиард долларга оширишни эълон қилди

Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес The Telegraph нашрига берган интервьюсида бош вазир Лиз Трасс ҳукуматининг 2030 йил охиригача мудофаа бюджетини 108 миллиард долларга ошириш режаларини маълум қилди.

"Ҳозирги прогнозга кўра, биз 2029-2030 йилларга қадар 100 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги мудофаа бюджети ҳақида кетмоқда. Ҳозирда у 48 миллиард фунт стерлингни ташкил этади... Саккиз йил давомида бу жуда катта маблағ”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Вазирнинг сўзларига кўра, қўшимча маблағлар разведка ва маълумот йиғишга йўналтирилади.

Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс ва АҚШ президенти Жо Байден аввалроқ икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!