Буюк Британия иқлим ўзгаришидан энг кўп жабр кўраётган мамлакатларга 125 миллион доллар ажратади

Буюк Британия иқлим ўзгаришидан энг кўп жабр кўраётган мамлакатларга 125 миллион доллар ажратади

Буюк Британия ҳукумати иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп жабр кўрган ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш учун 100 миллион фунт стерлинг (125 миллион доллар) ажратади.

Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Лондонда бўлиб ўтган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал саммитда маълум қилди

“Бугун биз олдинга боққан ҳолда иқлим ўзгариши туфайли юзага келган циклонлар ва қурғоқчиликдан энг кўп зарар кўрган Шарқий Африка, Афғонистон ва Малави мамлакатларига 100 миллион фунт стерлинггача ёрдам ажратдик”, — деди у.
Унинг қайд этишича, Лондон узоқ муддатли стратегиянинг бир қисми сифатида озиқ-овқат инқирозига қарши курашдан уларнинг пайдо бўлишининг олдини олишга ўтишни режалаштирмоқда.

“Биз озиқ-овқат хавфсизлиги инқирозларини олдиндан кўриш ва олдини олиш учун технологиядан фойдаланамиз. Ҳамкорларимиз билан биргаликда келажакдаги инқирозларнинг олдини олиш учун иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини моделлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланамиз.

Ўтган йили биз Сомалига очарчиликдан қутулишга ёрдам бердик. Бугун мен Сомалига келажакдаги инқирозларнинг олдини олиш учун қўшимча 100 миллион фунт стерлинг ажратишимизни эълон қиламан”, — деди Сунак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!