Буюк Британия Гонгконгдаги 3 миллион кишига ўз фуқаролигини бериши мумкин

Буюк Британия Гонгконгдаги 3 миллион кишига ўз фуқаролигини бериши мумкин

Хитой ҳукумати Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси бўлган Гонгконгда янги хавфсизлик қонунини жорий қилмоқчи.Бунга жавобан Британия ҳукумати Гонгконгдаги деярли 3 миллион кишига узоқ муддатли визалар ҳамда фуқаролик беришга тайёрлигини билдирди.

Хитой парламенти Гонгконгда янги хавфсизлик қонунини жорий қилишни маъқуллади. Аммо, кўплаб демокартия фаоллари, дипломатлар ва баъзи бизнесменлар бу қонун Гонгконгнинг ярим автономлик мақоми ҳамда дунё савдо маркази сифатидаги обрўсига зарар етказишидан хавотирга тушмоқдалар.

Британия, АҚШ, Австралия, Канада ва Европа Иттифоқи Хитой ҳукуматининг бу ҳаракатини қаттиқ танқид қилишган.

28 май куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб агар Хитой бу қонунни жорий қилса, Британия ҳукумати хориждаги британ миллатига мансуб 350 минг кишига ўз фуқаролигини бершини айтди. Британия Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ушбу қарор Гонгконгдаги британ миллатига мансуб бўлган 2.9 миллион кишини ҳам ўз ичига олади.

“Агар Хитой бу қонунни жорий қилса, биз чет элдаги британларга Буюк Британияда доимий яшаш учун келишлари ҳамда уларга фуқаролик беришни ўйлаб кўрамиз. Биз Гонгконг халқининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда давом этамиз” дейди ички ишлар вазирлиги котиби Прити Пател.

Хитой ҳукумати янги хавфсизлик қонуни Гонгконгдаги ҳукуматга қарши ҳаракатлар,терроризм ва ички ишларга чет мамлакатларнинг аралшуви каби муаммоларни ҳал этишини таъкидламоқда. Ушбу қонун шу йилнинг сентябрь ойигача кучга кириши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!