Буюк Британия: “Энди бизнинг ўз Дональд Трампимиз бор”

Буюк Британия: “Энди бизнинг ўз Дональд Трампимиз бор”

Буюк Британиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон бурқа киядиган муслималарни почта қутисига ўхшатгани учун исломофобияда айбланмоқда. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатди.

Борис Жонсон Telegraph нашрига ёзган мақоласида жамоат жойларида бурқанинг тақиқланишини қўллаб-қувватлашини ва Қуръонда аёлларнинг юзини буткул тўсиб юриши ҳақида кўрсатма йўқлигини айтган.

Британия мусулмонлар кенгаши исломофобия ва мусулмонларга нисбатан нафрат ортаётган бир пайтда сиёсатчининг бу мақоласи ортиқча бўлганини таъкидлади.

Мусулмонлар консерватив форуми етакчиси Муҳаммад Амин ҳам мақолани танқид қилиб, уни мусулмонларга қарши ва бурқа киядиган аёлларга нисбатан нафарт уйғотувчи деб атади.

Танқидга Лейбористлар партияси ҳам қўшилиб, Борис Жонсонни исломофобияда айблади. “Энди бизнинг ўз Дональд Трампимиз бор”, – деди партия вакили Дэвид Лэмми.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!