Буюк Британия элчиси Тошкент шаҳар ҳокими изоҳларидан хавотирда
Буюк Британиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот сўнгги кунларда барчанинг диққат-эътибори тушган масалага ўз муносабатини билдирди.
«Афсуски, мен ҳали Тошкент ҳокими билан учрашмаганман. Унинг сўнгги изоҳлари мени хавотирга солмоқда. Журналистларнинг хавфсизлиги #mediafreedom (ОАВ эркинлиги)нинг асосий принципидир. Буюк Британия ҳар доим журналистларни ҳимоя қилади ва эркин ОАВни қўллаб-қувватлайди. Учрашганда (ҳоким билан) буни муҳокама қилишни орзиқиб кутаман», деб ёзган элчи жаноблари.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).