Буюк Британия бош вазири коронавирус юқтириб олди

Буюк Британия бош вазири коронавирус юқтириб олди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусдан зарарланган. Бу ҳақда унинг ўзи твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

«Сўнгги 24 соатда менда енгил симптомлар пайдо бўлди ва коронавирусни аниқлаш бўйича тест натижаси ижобий чиқди», — деган Жонсон.

У уй карантинида қолмоқда, аммо ҳукумат аъзолари билан видео-конференц-алоқа орқали боғланмоқда.

Бундан аввалроқ Буюк Британия қироллиги тахти вориси шаҳзода Чарльзга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!