Буюк Британия бош вазири Жонсон истеъфога чиққанидан кейин Украина “энг яхши дўсти”ни йўқотди

Буюк Британия бош вазири Жонсон истеъфога чиққанидан кейин Украина “энг яхши дўсти”ни йўқотди

Украина Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг истеъфога чиқиш қароридан сўнг унинг тимсолидаги “энг яхши дўсти”ни йўқотди.

Бу ҳақда Politico ёзмоқда.

Мақолада айтилишича, сиёсатчининг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабар унинг Киевдаги иттифоқчиларининг руҳини тушкунликка солган. Қайд этилишича, шу муносабат билан Украина расмийлари Лондон бундан буён “Украина билан яқин дўстлик алоқалари” сиёсатига амал қилмаслигидан хавотирда.

Хусусан, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳеч ким Жонсоннинг ўрнини боса олмайди, деган ишонч билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!