Бухоролик тадбиркор ва унинг оила аъзоларига қарши мудҳиш жиноятнинг олди олинди

Бухоролик тадбиркор ва унинг оила аъзоларига қарши мудҳиш жиноятнинг олди олинди

Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят ИИБ, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Прокуратураси ҳамкорлигида, олинган тезкор маълумотлар асосида ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир натижасида, Бухоролик тадбиркор ва унинг оила аъзоларига нисбатан қурол қўллаб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан унинг катта миқдордаги пул маблағлари ва тилла буюмларини босқинчилик йўли билан эгаллашни режа қилган жиноий гуруҳ аъзолари, ушбу мудҳиш жиноятни содир этишга тайёргарлик босқичида қўлга олиниб, ўта оғир турдаги босқинчилик жинояти содир этилишининг олди олинди.

Жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган вақтда бир дона ПМ жанговар қуроли ҳамда унинг 6 дона жанговар ўқлари ва бир дона совуқ қурол ҳисобланган ўткир тиғли пичоқ ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 25, 164-моддаси 3-қисми “в” банди ва 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!