Бухоролик қонунбузар аёл зарарни қоплаб, жазодан қутулиб қолди

Бухоролик қонунбузар аёл зарарни қоплаб, жазодан қутулиб қолди

Ромитан туманида яшовчи Шодия Иноятова Россия давлатида ишлаб топган пулига замоновий уйлар қуриб, турли хил электр жиҳозлари билан жиҳозлади. Электр жиҳозларини ишлатиш унга қимматга тушишини ўйлаб осон йўлни қидирди. Шундай қилиб, Ш.Иноятова 1100 Ваттли “SAMSUNG” русумли микротўлқинли печ, 115 ваттли “Бирюса” русумли музлатгич, 150 ваттли “PHILIPS” русумли телевизор,  3500 Ваттли “GREE” русумли кондиционер, 700 ваттли “SHIMGE” русумли сув насоси, 2000 ваттли “ROYAL” русумли сув иситиш қозони ва бошқа электр жиҳозларини электр тармоғига яширинча улаб, фойдаланиб келди ва ҳеч ким сезмайди қабилида иш тутди.

Бюронинг Ромитан туман бўлими ходимлари томонидан Шодия Иноятованинг хонадонида ўтказилган мониторингда унинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилди ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ш.Иноятова томонидан таъминотчи корхона манфаатига 25 345 500 сўм етказилган зарар ихтиёрий қопланганлиги боис, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича 22.08.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатишдан рад қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!