Бухоролик каштадўз Ўзбекистонда илк бор маҳсулотларини электрон платформалар орқали хорижга чиқарди

Бухоролик каштадўз Ўзбекистонда илк бор маҳсулотларини электрон платформалар орқали хорижга чиқарди

- Ойижон, мана, мен учинчи авлодман. Асрлар оша каштачилигу сўзаначилик билан шуғулланиб келганмиз. Меҳнат қилгансизлар, ҳунарларимизга ҳавасмандлар кўп. Шунинг ортидан даромад топиб келяпмиз. Лекин, нимадир қилишимиз керакки, меҳнатимиз маҳсули дунё юзиниям кўриши керак,-кўзлари ёниб онасидан сўради каштадўз қиз.

- Азалдан ҳам хорижликлар маҳсулотларимизга иштиёқманд, қизим!

- Маҳсулотларимизни дунё бозорига олиб чиқсак, дейман-да, ойижон.

- Хориж давлатларга бориб келишга йўл бўлсин, қизим... Аммо, ану интернет дегани бор-ку, гоҳида кириб турасан, шундан билиб олса бўлмасмикин?

- Ўзимнинг ойижоним, ҳозироқ изланиб кўраман!-ҳунарманд қиз қўлидаги ҳали тайёр бўлмаган сўзанасини тиззаси устидан оҳиста олиб, интернетга сингди.

***

Бухоролик 24 ёшли ҳунарманд қиз Азиза Тожиева онаси, уста ҳунарманд Муҳаббат Қўчқорованинг маслаҳати билан анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотларини савдога чиқариш учун замонавий технологиялардан фойдаланди. Жаҳон янги бозорига йўл топди. Etsy, Instagram ва eBay орқали онлайн савдони йўлга қўйди. Илк савдога каштачиликнинг биринчи авлоди саналган – раҳматли бувиси Саодат Қўчқорова томонидан яратилган ва тикилган энг сўнгги ижод маҳсулотларини чиқарди.

Интернет орқали онлайн савдо бозори яратиб, жаҳон бозорига кўтарила олган ёш ҳунарманд томонидан чиқарилаётган анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари хорижликларни ҳайратга сола бошлади. АҚШ, Испания, Италия ва Буюк Британиядан мижозлари сафи кенгайди. Буюртмалари ошди.

Шофиркон туманининг чекка, Талижа қишлоғида туриб, сўзана ишлаб чиқаришни қайта жонлантирган ва замонавий технологиялар орқали маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқараётган ёш ҳунарманд қиз ўзи яшаб ўсган қишлоғининг 50 нафардан зиёд аёлини ҳам атрофига тўплади.

- Давлатимизда эксперт географияси кенгайган. Мен онлайн эксперт тизимидан фойдаландим. Оддий қишлоқ аёллари томонидан яратилаётган санъат асарига тенг ҳунармандчилик маҳсулотларимизни интернет орқали жаҳон бозорига олиб чиқишни йўлга қўйдим. Бу жуда кўп хорижий давлатлар вакилларининг қизиқишига сабаб бўлди. Биласизми, хорижликлар бизнинг табиий ва қўл ҳунармандчилик маҳсулотларимизга шу қадар ошуфта бўлишдики, буюртмаларни бажаришга улгуролмай қолдик. Сўнг оиламиздагилар билан маслаҳатлашиб, уйда ўтирган ва иш билан банд бўлмаган қишлоғимизнинг элликдан ортиқ хотин-қизларини ишга жалб этдик. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизга ҳавасманд бўлиб, қишлоғимизга келиб, меҳнатимизни ўз кўзлари билан кўриб кетишаяпти. Юз фоиз табиий маҳсулотдан тайёрланган ижод маҳсулларимиз дунёнинг нуфузли брендлари билан рақобатлаша олади. Мен каштачилик ҳунармандларининг учинчи авлоди сифатида онлайн тарзда жаҳон бозорига кира олдим. Муҳими, биз, замонавий технологиялардан юксак мақсадларда фойдаланяпмиз,-деди Азиза Тожиева.

Билдирилишича, яқинда ушбу Талижа қишлоғига Ямана униеврситети ҳузуридаги “Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот” маркази директори Тадаши Онодеро келган ва ёш ҳунарманднинг қўл меҳнати маҳсулотлари билан қизиққан.

- Каштачилик билан шуғулланаётган хонадонга келдик. Маҳсулотларини электрон платформалар орқали хорижга сотаётган бухоролик ёш ҳунарманднинг қўлда яратган мўъжизалари ҳайратимни оширди. Унинг меҳнати қадрини биладиган янада кенгроқ бозорларни, жумладан, Япония, Европа бозорларига ҳам олиб чиқиш йўлларини топишига кўмаклашамиз,-деган Тадаши Онодеро.

Ёш ҳунарманднинг сўзига кўра, мураккаб гобелен буюмларининг нархи юқори. Унинг таъкидлашича, савдонинг ўсиши туфайли оилавий корхона буюртмачилар талабини қондириш учун маҳаллий қишлоқлардан яна тахминан 200 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкин

Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.

Геологлар улкан олтин захирасини топиб олди

Узоқ вақт ер остида яшириниб ётган кон яқинда топилди ва ундаги олтин миқдори ҳайратланарли даражада кўп эканлиги аниқланди.

Россияда доллар нархи кескин тушиб кетди

Россия Марказий банки 2024 йил октябридан бери илк бор долларнинг расмий курсини ₽97 пастга туширди.

Учта Chevrolet энг серхаражат автомобиллар ўнлигига кирди

Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.

Немислар кўп нарсаларни тўғри қилган

НАТО раҳбарига кўра, Германия мудофаа харажатларини кўпайтириши зарур.

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин

Бу ҳақда Роналдунинг испаниялик журналист Эдуардо Агиррега берган интервьюсига таяниб, Спорт24 хабар берди.

Россиянинг пухта ишланган махфий режаси ошкор бўлди

Россия Туркияда АЭС ниқоби остида Америка санкцияларини четлаб ўтиш учун “доллар захираси” яратмоқчи бўлган.

Ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Шоҳасан Мирзаматов автофалокатга учради

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Octagon лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Россия жимгина ўзининг дўстига савдо тарифларини жорий этмоқда

2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.

Машина сотиб олиш янада осонлашади

Президент раислигидаги йиғилишда кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бераётгани таъкидланди.

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради

Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим.

Руслар митингга чиқди

"Бироқ биз доимо: "Сизлар учун пул йўқ", деган гапни эшитамиз".

Олимлар ядро қишидан омон чиқа оладиган бешта давлатни санаб ўтишди

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Австралия, Янги Зеландия, Исландия, Вануату ва Соломон ороллари аҳолиси омон қолиши мумкин.

Бу ҳафта қор ёғиши кутилмоқда

Мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий вилоятларида 29-31 январда вақти-вақти билан қор ёғади.

Мирзиёев Ариповга муҳим топшириқ берди

Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади

Таниқли актёр Ҳусан Мусабоев вафот этди

Мусабоевнинг ижоди ўзбек театр ва кино санъатида муҳим ўрин тутади.

Ана бўлмаса! Илон Маск Дональд Трампни севишини тан олди

Америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трампни севишини тан олди.

Англия Кубоги. "Манчестер Сити"нинг бугунги учрашув учун асосий таркиби эълон қилинди

Англия кубогининг тўртинчи босқичини ўтказилмоқда.

Зеленский Украина ресурсларини Трампга беришдан бош тортди

Бу ҳақда Украина етакчиси Владимир Зеленский Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ жиноий шерикликда давом этиши маълум бўлди

CNN'га кўра, АҚШ маъмурияти Исроилга 7,4 миллиард долларлик қуроллар сотишни маъқуллади.

CNN: 2032 йилда Ер астероид билан тўқнашиши мумкин

Яқинда кашф этилган 2024 YR4 астероидининг Ер билан тўқнашиш эҳтимоли икки баравар ошди.

София аэропортида номаълум дрон туфайли олтита рейс кечиктирилди

“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.

Пуерто-Рикода ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар ҳибсга олинди

Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.

Минглаб жасадлар вайроналар остида қолмоқда

Бу ҳақда Ал-Жазира хабар берди.

ҲАМАС озод қилиниши лозим бўлган кўпроқ асирлар номларини эълон қилди, аммо Исроил келишувни бузмоқда

ҲАМАС баъзи исроиллик асирларнинг жасадларини топшира олмаслиги мумкинлигини билдирмоқда, чунки улар Ғазодаги вайроналар остида қолган 12 мингдан ортиқ жасадлар орасида.

Аляска устида самолёт ғойиб бўлди

Маҳаллий ҳокимият хабар беришича, Аляскада ўн нафар йўловчи ва учувчиси бор самолёт ғойиб бўлган.

Стратегик муҳим шаҳар учун шиддатли жанглар кетмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги 7 февраль, жума куни Украинанинг Донецк вилоятидаги Торецк шаҳрини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Филиппинда самолёт қулаши натижасида 4 киши ҳалок бўлди

Филиппин ахборот агентлиги хабар беришича, маҳаллий аҳоли ҳалок бўлганларнинг жасадларини вайроналар остидан олиб чиқишган.

Вашингтондаги дарёдан ҳарбий вертолёт қолдиқлари топилди

Қутқарув хизматлари ҳозирда самолётнинг кичик бўлакларини қидиришга ўтган. Қидирув яна 10 кун давом этади.

Юқори Чирчиқда уй ёниб кетди

Ёнғин ўчириш экипажлари ёнғин жойига соат 16:29 да етиб бориб, аланга соат 16:37да ўраб олинган ва соат 16:47 да тўлиқ ўчирилган.

Намойишчилар Бангладеш собиқ бош вазирининг уйини ёқиб юборишди

Facebookда жонли эфирга чиққан Хасина ҳужумни қоралади ва “адолат” талаб қилди.

Британия банкротлик ёқасида

Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.

USAID ходимлари сони 34 баробарга қисқартирилади

Улар Трамп маъмуриятини судга беришмоқда.

АҚШ Исроилга "барча бомбаларнинг онаси"ни берди

Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф Исроилга ядровий бўлмаган энг кучли тизимлардан бирини етказиб беришларини маълум қилди.

Тайван 2029 йилда «сунъий интеллект ороли»га айланиши кутиляпти

Дастурдан мақсад — Тайванни «сунъий интеллект ороли»га айлантириш.

Нетаньяху Трампга Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилгани учун раҳмат айтди

"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.

Саудия Арабистони Трампнинг илтимосига қарамай, нефт нархларини кескин оширди

Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.

Сирдарё прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори билан ушланди

Ундан 300 дона “Зардекс” ашёвий далил сифатида олинган.

Дунёнинг иккинчи ўриндаги армияси эшакларга ўтмоқда

Россия ҳарбийлари ҳайратлантиришда давом этмоқда.