Бухоролик эркак бегона аёлнинг уйини сотиб юборди

Бухоролик эркак бегона аёлнинг уйини сотиб юборди

2019 йил 3 июнь куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 41 ёшли  С.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 май куни Бухоро туманида яшовчи, муқаддам судланган 44 ёшли Ж.С. унга 54 ёшли О.Қ. исмли аёлга тегишли О.Хўжаев кўчасида жойлашган уйни ўзиники эканлигини айтганини ва ушбу уйни сотаман деб ундан келишилган умумий 255 миллион сўм пулларини олиб, шу кунга қадар уйни унинг номига расмийлаштириб бермаётганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.С.қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!