Бухоролик аёл ўзини Тошкентдаги Анҳор каналига ташлади

Бухоролик аёл ўзини Тошкентдаги Анҳор каналига ташлади

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Анҳор бўйи кўчаси бўйлаб жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант А.Муродов томонидан жорий йилнинг 20 октябрь куни тахминан соат 14:00ларда ушбу йўналишдаги Анҳор каналига ўзини ташлаган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки суриштирув жараёнида қутқарилган фуқаро Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи, 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган Ш.Н. бўлиб, оилавий муаммолари борлиги сабаб ўз жонига қасд қилишга уринганлиги аниқланган.

Ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!