Бухоролик аёл 2 ёшли тирик ўғлини ўликхонага жўнатган шифокорларни айбламоқда

Бухоролик аёл 2 ёшли тирик ўғлини ўликхонага жўнатган шифокорларни айбламоқда

Бухоро вилояти Шофиркон туманида истиқомат қилувчи Муҳаббат Муҳаммедова маҳаллий шифокорларни сув ҳавзасидан қутқариб олинган тирик фарзандида ўлим белгиларини кўриб, уни ўликхонага жўнатиб юборганликда айбламоқда.

Аёлнинг сўзларига кўра, унинг 2 ёшли ўғли етарли малакага эга бўлмаган тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган биринчи ёрдам сабаб ногирон бўлиб қолган, деб ёзмоқда centralasian.org.

Бироқ, Бухоро вилоят тиббиёт марказининг шифокорлари ушбу факт бўйича расмий текширув ўтказишди. Натижада маълум бўлдики, сув ҳавзасидан чиқариб олинган болага биринчи ёрдам тўғри кўрсатилган.

Бухоро вилоят прокуратураси ходимлари томонидан олиб борилган текширишлар боланинг ногирон бўлиб қолишида шифокорларнинг айбдорлиги тўғрисидаги ота-онаси томонидан келтирилган далиллар тасдиқланмади.

Москва болалар психоневрология маркази шифокорлари хулосасига кўра, клиник ўлим ташхиси қўйилган 2 ёшли Назирбой Нематуллаев аноксик фоторат натижасида кислород етишмаслиги туфайли мия жароҳатланишига сабаб бўлган .

Москвалик шифокор Людмила Исакова маълум қилишича, биринчи тиббий ёрдамнинг кечикиши натижасида мия бир қанча вақтгача кислородсиз қолиб кетган. Агар тез ёрдам машинасидаёқ шошилинч реанимацион техникалар воситасида болага кислородли ингаляция қилинганида, асоратлар ҳозиргидек оғир бўлмаслиги мумкин эди , - дейди болалар невропатологи.

2 ёшли гўдакнинг онаси Муҳабба Неъматуллаева ўғлининг қай тарзда ховузга йиқилиб тушгани ҳақидаайтиб берди:

- Уйимиз атрофида балиқлар яшайдиган ҳовуз бор. Мен ҳовуз ёнида қўшним билан гаплашиб турган эдим. Орадан 5-10 дақиқа ўтди. Шу пайт ўғлим юриб бориб ховузга йиқилиб тушди. Воқеани кўриб югуриб бордим ва ўғлимни ҳовуздан чиқариб олдим. Қўшнилар югуриб келишди. Боламни ўзимиз касалхонага олиб бордик. Йўл бўйи у нафас олиб келаётган эди. Шифохонага борганимизда, врачлар боланинг аллақачон ўлгани ва уни ўликхонага олиб бориш кераклигини айтди, - дейди Муҳаббат Муҳаммедова.

Аёлнинг айтишича, у боласининг танасини ўликхонадан олиб, уйига кетган.

Уйга бориб, боламнинг нафас олмаётган танасини қучоқладим, шунда у кутилмаганда нафас ола бошлади. Боламнинг тириклигидан хурсанд бўлиб, уни уйга олиб кирдим. Қўлчасини уқалай бошладим. Шу пайт у чуқур нафас олди ва аксирди. Кейин йиғлай бошлади. Биз яна тез ёрдам чақирдик. Врач келиб, осма уколь улади, унинг ошқозонидан суюқлик чиқара бошлади. Кейин ўғлим билан касалхонада ётиб даволандик. Шу пайт у коммага тушиб қолди ва саккиз кун шу ҳолда ётди, - дейди 2 ёшли боланинг онаси.

Бухоро вилоят кўп профилли болалар тиббиёт маркази врачи Хушнуд Жалилов бу айбловларнинг барчасини рад этмоқда.

ca-news.org


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!